Ўзбекистон

Ўзбекистонда аномал иссиқда ҳашар ўтказганлар жавобгарликка тортилади

Меҳнат инспекцияси аномал иссиқ об-ҳаво шароитида фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида  жамоавий ишларни чеклаш бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистонда аномал иссиқда ҳашар ўтказганлар жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда аномал иссиқда ҳашар ўтказганлар ва жамоавий ишларни ташкил этганлар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

 

Республика ҳудудида кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода узоқ вақт ишлаш иссиқ уриши, сувсизланиш, юрак-қон томир ва асаб тизими фаолиятининг бузилиши каби оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Маълум қилиинишича, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 359-моддаси ҳамда 0069-24-сонли санитария қоидалари ва нормаларига (СанҚваН) мувофиқ, йилнинг иссиқ даврида очиқ ҳудудларда ҳаво ҳарорати 36 даража ва ундан юқори бўлса, бундай шароит ўта хавфли (экстремал) меҳнат шароити ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан, соат 10:00 дан 17:00 гача очиқ ҳудудларда ҳашарлар, оммавий меҳнат тадбирлари ва бошқа жамоавий ишларни ташкил этмаслик талаб этилди. Зарур ишларни имкон қадар эрталаб соат 10:00 гача ёки кечки соат 17:00 дан кейин бажариш тавсия қилинди.

 

Кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда эса меҳнат ва дам олишнинг махсус режимини жорий этиш, иш вақтини қисқартириш, ходимларни сояли дам олиш жойлари, ичимлик суви, шахсий ҳимоя воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, юқори ҳарорат шароитида ишлаётган ходимларнинг соғлиғи устидан доимий назорат ўрнатиш, аҳволи ёмонлашган тақдирда уларни зудлик билан ишдан озод қилиш ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.

 

Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳамда ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи меҳнат шароитларини яратиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.