Спорт

Янгиланган FIFА рейтингида Ўзбекистон МТЖ 10 поғонага пастлади

Ўзбекистоннинг сўнгги янгиланишда очко йўқотишига терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки асосий сабаб бўлди.

Янгиланган FIFА рейтингида Ўзбекистон МТЖ 10 поғонага пастлади

FIFA терма жамоаларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 поғона пастлаб, 60-ўриндан жой олди. Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа ҳисобида айни пайтда 1409,73 рейтинг очкоси мавжуд.

 

Ўзбекистон сўнгги янгиланишда 23,11 очко йўқотган. Бунга терма жамоанинг 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки асосий сабаб бўлди. "Оқ бўрилар" гуруҳ босқичида Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва Конго ДРга 1:3 ҳисобларида мағлуб бўлиб, мусобақани ғалабасиз якунлади. Шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлар ҳам рейтингдаги пасайишга таъсир кўрсатди.

 

Осиё жамоалари орасида Япония 17-ўрин билан етакчиликни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни Эрон (22), Австралия (28) ва Жанубий Корея (32) эгаллаган. Ўзбекистон 60-ўрин билан қитъа рейтингида еттинчи бўлиб турибди. Саудия Арабистони (58) ва Қатар (59) Ўзбекистондан юқорида жойлашган бўлса, Ироқ (63), БАА (68) ҳамда Иордания (73) ундан кейинги ўринларни банд этган.

 

Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Испания 30,27 очко жамғариб, 1995,88 очко билан FIFA рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Аввалги пешқадам Аргентина иккинчи, Франция учинчи, Англия тўртинчи ва Бразилия бешинчи ўринни эгаллади.

 

Янгиланган рейтингнинг кучли ўн бешлигига, шунингдек, Марокаш, Португалия, Белгия, Нидерландия, Мексика, Колумбия, Германия, Хорватия, Швейсария ва Италия ҳам кирди.

 

FIFА маълумотига кўра, Норвегия 12 поғонага кўтарилиб, рейтингдаги энг катта ўсишни қайд этди. Тунис эса 12 поғона пастлаб, энг катта пасайишни бошдан кечирди. Рейтинг очколари бўйича Испания энг катта (+121,17) ўсишга эришган бўлса, Панама энг кўп (-60,74) очко йўқотган терма жамоа бўлди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.