Ўзбекистон

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Атиргул – 2026” республика кўрик-танловини эълон қилди.

 

Танлов хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва маънавий меросни тарғиб қилиш, шунингдек, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

Шунингдек, танлов “Янги Ўзбекистон – 2030” стратегияси, давлат дастурлари ҳамда миллий тараққиёт концепцияларига мувофиқ равишда ОАВда фаолият юритаётган хотин-қиз журналистларни рағбатлантириш ва уларнинг ютуқларини эътироф этишга қаратилган.

 

Кўрик-танлов 12 та номинация бўйича ўтказилади:

 

1. Энг яхши телевизион журналистик материал

   (телетасвир, телерепортаж, интервью, махсус кўрсатув)

 

2. Энг яхши радио журналистик материал

   (радиоэшиттириш, интервью, муаллифлик дастури)

 

3. Энг яхши босма ОАВ материали

   (мақола, очерк, таҳлилий материал, интервью)

 

4. Энг яхши интернет журналистика материали

   (онлайн мақола, мультимедиа лойиҳаси, веб-журналистика)

 

5. Энг яхши ижтимоий тармоқ лойиҳаси

   (Телеграм, YouTube, Facebook, Instagram платформаларидаги ижодий лойиҳалар)

 

6. Энг яхши суриштирув журналистикаси

   (ижтимоий муаммоларга бағишланган таҳлилий суриштирув)

 

7. Энг яхши фотожурналистика иши

   (фоторепортаж, ижтимоий фотоочерк)

 

8. Энг яхши ҳужжатли фильм ёки махсус медиалойиҳа

 

9. Энг яхши ёш журналист

   (30 ёшгача бўлган журналистлар учун)

 

10. Энг яхши ҳудудий журналистик материал

 

11. Жамоатчилик эътирофи мукофоти

 

12. Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти

 

Танловга номзодлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг ҳудудий бўлимлари, Уюшма қошидаги Ижодий кенгашлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсия этилади.

 

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 2026 йилнинг 20 августигача қабул қилинади.

 

Номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танлов ғолибларини эълон қилиш бўйича якуний хулосавий қарор танлов Ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилинади.

 

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади ва махсус диплом, эсдалик статуэткаси ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.