Ўзбекистон

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Ўзбекистондаги 51 та вазирлик ва идора 322 та йўналиш бўйича молиявий жарима қўллаш ваколатига эга. 2024–2026 йилларда ушбу ваколатлар доирасида қарийб 3 триллион сўмлик жарима қўлланган. Бу ҳақда 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда давлат раҳбари назорат ва жазо қўлловчи ташкилотлар раҳбарларининг ёндашуви ўзгариши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорни жазолашдан аввал унга камчиликларни бартараф этиш имконияти берилиши ва тўғри йўл кўрсатилиши керак.

 

Шунингдек, ташқи бозорларда рақобат кучайиб бораётган бир пайтда ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар зиммасидаги тўлов ҳамда йиғимларни камайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, бир фура гилосни экспорт қилишда божхона йиғими, фумигация, сертификатлаштириш ва декларант хизматлари учун 5 миллион сўмгача қўшимча харажат юзага келмоқда.

 

Йиғилиш якунида барча вазирлар ва тармоқ раҳбарларига бир ҳафта муддатда ўз тизимларидаги бюрократик тартиб-таомилларни, жарималар, тўловлар ва йиғимларни кескин қисқартириш ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни Президент администрациясига киритиш топширилди.

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

custom img

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент солиқ тушумларини ошириш бўйича суст ишлаётган ҳудудлар фаолиятини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"