Ўзбекистон

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” (Голубие купола) кафеси илмий тадқиқотлар ва халқаро реставрация тамойиллари асосида тўлиқ реставрация қилиниб, унинг дастлабки меъморий қиёфаси тикланади.

 

 

Маданий мерос агентлиги маълум қилишича, агентлик директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов таниқли меъмор, мазкур объект муаллифи Вил Муратов билан биргаликда “Мовий гумбазлар”ни кўздан кечирди.

 

 

1968–1970 йилларда бунёд этилган “Мовий гумбазлар” Тошкентдаги модернизм меъморчилигининг ноёб намуналаридан бири бўлиб, 2019 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан кўчмас моддий маданий мерос объектларининг Миллий рўйхатига киритилган.

 

 

Қайд этилишича, кейинги йилларда амалга оширилган таъмирлаш ишлари давомида объектнинг мозаик безаклари ўзгартирилган ва бу унинг асл меъморий-бадиий қиёфасига салбий таъсир кўрсатган. Шу сабабли Вил Муратов иштирокида иншоотнинг дастлабки кўринишини илмий ўрганиш ва қайта тиклаш ишлари бошланди.

 

 

Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро ва маҳаллий мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилади. Унинг таркибига модернизм меъморчилиги бўйича экспертлар, меъморлар, санъатшунослар ва реставрация мутахассислари, жумладан Екатерина Головатюк, Борис Чухович ҳамда Фотима Абдураҳмонова жалб этилади. Мутахассислар объектнинг тарихий, меъморий ва бадиий қимматини сақлаб қолиш, унинг дастлабки элементларини илмий асосда қайта тиклаш бўйича ечимлар ишлаб чиқади.

 

 

Маданий мерос агентлиги ушбу лойиҳа нафақат алоҳида тарихий бинони қайта тиклаш, балки Ўзбекистоннинг XX аср меъморий  асраш, ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.