Жаҳон

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди


 
АҚШ президенти Доналд Трамп Канада импортининг қарийб 20 миллиард долларлик қисмига 50 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Оқ уй бу қарорни Канада томонидан АҚШ маҳсулотларига нисбатан қўлланаётган савдо чекловлари билан изоҳлади. Бу ҳақда BBС хабар берди.


 
Янги тарифлар вино, мебель, спорт анжомлари ва бошқа қатор маҳсулотларни қамраб олади. Бироқ энергетика маҳсулотлари, калий ўғитлари, балиқ маҳсулотлари ҳамда муҳим фойдали қазилмалар ушбу божлар рўйхатига киритилмаган.


 
Канада бош вазири Марк Карни Трамп қарорини АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади. У ҳукумат Канада ишчилари ва корхоналарини ҳимоя қилишини ҳамда АҚШ билан савдо музокараларини янада жадаллаштиришини билдирди.


 
Карни, шунингдек, зарурат туғилганда Канада жавоб чораларини кўриши мумкинлигини таъкидлаган. Томонларга янги тарифлар кучга киришидан олдин музокаралар олиб бориш учун 30 кунлик муддат берилган.


 
Мутахассислар янги божлар Шимолий Америкадаги савдо муносабатларини янада кескинлаштириши, айрим маҳсулотлар нархининг ошишига ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий зиддиятларнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"