Жаҳон

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Июнь ойида Европада кузатилган аномал иссиқ оқибатида қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилди.

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Европада июнь ойида кузатилган аномал жазирама дон ҳосилига жиддий зарар етказди. Financial Times нашрининг Европа қишлоқ хўжалиги бозори иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи Coceral ассоциацияси ҳамда иқлим ўзгариши масалалари билан шуғулланувчи ECIU таҳлил маркази маълумотларига таяниб хабар беришича, қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилган.

 

Нашр қайд этишича, бунинг оқибатида Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда дон ҳосили бўйича прогнозлар сезиларли даражада пасайтирилган. Етказилган иқтисодий зарар 2 миллиард евродан ошган.

 

Энг катта йўқотиш Францияда қайд этилган. Мамлакатда дон ҳосили прогнози 4,1 миллион тоннага қисқартирилган бўлиб, бу қарийб 891 миллион евро зарар сифатида баҳоланмоқда. Энг кўп зарар кўрган иккинчи давлат Венгрия бўлиб, у ерда ҳосил йўқотишлари 2,4 миллион тоннани ташкил этган.

 

Франциялик фермерларнинг маълум қилишича, айрим экинлар, хусусан, соя ҳосили 50–70 фоизгача камайиши кутилмоқда.

 

“Биз фалокат томон кетаётганимиз йўқ, биз аллақачон унинг ичидамиз”, — деди Франциянинг шарқидаги органик фермер хўжалиги эгаси Бенуа Мерло.

 

Таҳлилчиларга кўра, чорвачилик учун асосий озуқа ҳисобланган маккажўхори ҳосилининг қисқариши Бразилия ва Украина каби давлатлардан импорт ҳажмининг ошишига олиб келиши мумкин. 

 

Шунингдек, Францияда буғдой ҳосилининг камайиши ушбу мамлакатнинг Африка давлатларига буғдой экспорти қисқаришига сабаб бўлиши кутилмоқда.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"