Ўзбекистон

Президент Нурафшонда Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташрифи чоғида “Cyber University” давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.

Президент Нурафшонда Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологияларга ихтисослашган “Cyber University” давлат университети фаолияти билан танишди.

 

 

Давлат раҳбарига университетда ахборот ва киберхавфсизлик, сунъий интеллект, робототехника, киберҳуқуқ, рақамли криминалистика ҳамда кибериқтисодиёт йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланаётгани ҳақида маълумот берилди. Ҳозирда олийгоҳда қарийб минг нафар талаба таҳсил олмоқда.

 

Президент талабалар билан мулоқот қилиб, келгусида рақамли технологиялар соҳасидаги мутахассисларга эҳтиёж янада ортишини таъкидлади.

 

 

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев университетга туташ ҳудудда барпо этиладиган Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

 

Давлат раҳбари ўз нутқида бугунги кунда рақобат рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ўзлаштириш даражаси билан белгиланаётганини қайд этди.

 

 

“Ҳаётимизнинг барча жабҳаларини рақамлаштириш билан жиддий шуғулланмасдан туриб, ривожланиш мумкин эмас. Бусиз келажагимиз йўқлигини барчамиз теран англашимиз керак”, — деди Президент.

 

Маълум қилинишича, умумий майдони 36 гектарни ташкил этадиган марказ қурилишига қарийб 500 миллион доллар инвестиция жалб қилинади. У таълим, илмий тадқиқот, технологик синов ва ишлаб чиқаришни бирлаштирувчи инновацион экотизим бўлади.

 

 

Марказда киберхавфсизлик, сунъий интеллект, булутли технологиялар ва криптография йўналишларида замонавий лабораториялар, сунъий интеллект дата-маркази, муҳандислик кластери, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш маркази ҳамда дрон ва робототехника воситаларини синовдан ўтказиш полигони ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

Лойиҳа доирасида етакчи хорижий компаниялар ва университетларни жалб қилиш, маҳаллий технологияларни тижоратлаштириш ҳамда инновацион маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқиш учун платформа яратилади.

 

 

Қайд этилишича, марказда 5 мингдан ортиқ юқори малакали иш ўрни яратилади. Шунингдек, маросимда Хитой, Россия ва Германия компаниялари иштирокида умумий қиймати 465 миллион долларлик 9 та янги лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди. Ушбу лойиҳалар ишга тушгач, яна 5 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.