Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Нурафшон махсус техника” корхонаси фаолияти билан танишди

Давлат раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимларни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев “Нурафшон махсус техника” корхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон махсус техника” корхонасига ташриф буюрди.

 

 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда автомобилсозлик ва машинасозлик тармоқларини замонавий талаблар асосида ислоҳ қилиш, соҳанинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

 

Умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида 25,8 гектар майдонда ташкил этилган “Нурафшон махсус техника” корхонасида бугунги кунда “КRANTAS” бренди остида махсус турдаги автомобиллар, ҳарбий техника ва турли механизмлар ишлаб чиқарилмоқда, 300 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассис доимий иш ўрни билан таъминланган.

 

 

Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ускуна ва технологиялар АҚШ, Германия, Италия, Швеция, Россия, Хитой ҳамда Туркия давлатларидан келтирилган.

 

 

Ўтган даврда 2 ярим минг тоннага яқин металл конструкция, 300 дан зиёд автомобиль устқурмаси, 200 дан ортиқ шасси ва 20 дан зиёд трактор ишлаб чиқарилди. Жумладан, ўтган йилда 275 миллиард сўмлик техника ва механизмлар буюртмачиларга етказиб берилди.

 

 

Корхона импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 10 гектар ер майдонида янги завод қуриш режалаштирилган. Бу эса йилига 15-18 миллион АҚШ долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш имконини беради.

 

 

Давлат раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимларни кўздан кечирди. Соҳа мутасаддилари ва муҳандислар билан мулоқотда маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Президент Нурафшонда Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташрифи чоғида “Cyber University” давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.

custom img

Туризм қўмитаси “Хавфсиз туризм” жамғармаси бўйича тушунтириш берди

Қўмита лойиҳа хорижга саёҳат қилаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутишини маълум қилди.

custom img

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

Янги автомагистраль ишга тушгач, Тошкент–Самарқанд йўли 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

custom img

Тошкентда тадбиркордан 360 минг доллар ундирмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи қурилиш жараёнига сунъий тўсқинлик қилмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Тошкентда уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

custom img

Самарқандда ЙПХ машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 75 ёшли пиёда вафот этган.

custom img

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқовнинг иши судга оширилди

Судланувчиларга талон-торож, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қатор моддалар бўйича айблов қўйилган.

custom img

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирлар давомида жами 13 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"