Жаҳон

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

 

АҚШ президенти Доналд Трамп FIFА президенти Жанни Инфантинони БМТнинг навбатдаги Бош котиби лавозимига илгари суришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The New York Post (NYP) ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, Трамп Жанни Инфантинони дунё миқёсида ҳурмат қозонган ва турли мамлакатлар ҳамда халқларни бирлаштириш қобилиятига эга шахс сифатида баҳоламоқда.

 

Қайд этилишича, Трамп ва Инфантино 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида янада яқин ҳамкорлик қилган.

 

Шу билан бирга, нашр Трампнинг эҳтимолий ташаббуси БМТдаги географик ротация тамойилига мос келмаслигини эслатган. Амалдаги қоидаларга кўра, навбатдаги Бош котиб Лотин Америкаси ёки Кариб ҳавзаси давлатларидан номзод бўлиши кутилмоқда. Бироқ, The New York Post манбаларига кўра, бу ҳолат Инфантино номзоди учун ҳал қилувчи тўсиқ бўлмаслиги мумкин.

 

Трампнинг глобал ҳамкорлик бўйича махсус элчиси ва Доминикан Республикасининг БМТдаги собиқ элчиси Паоло Замполли нашрга берган изоҳида Жанни Инфантинонинг халқаро тажрибаси ва музокара олиб бориш салоҳияти БМТ раҳбари лавозимида самарали фаолият юритишига хизмат қилишини таъкидлаган.

 

Маълумотларга кўра, БМТ Бош котиби сайловлари жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирда ушбу лавозим учун бир неча номзод, жумладан Чилининг собиқ президенти Мишел Бачелет ҳамда МАГАТE бош директори Рафаэл Гросси номзоди тилга олинмоқда.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.