Жаҳон

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Уларнинг орасида Итамар Бен-Гвир ҳам бўлган. Исроилликлар Тиша БЪАв байрами муносабати билан мажмуга кириб, Талмуд маросимларини ўтказиб, ибодат қилган.

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Фаластиннинг Қуддус губернаторлиги маълумотига кўра, 23 июль куни босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуасига 4 288 нафар исроиллик кўчманчи ва ўта ўнг қанот гуруҳлари аъзолари кирган. Кун якунига қадар уларнинг сони 5 минг нафарга етиши мумкинлиги қайд этилган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Улар орасида Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам бўлиб, у ҳудудга кучайтирилган полиция қўриқлови остида кирган. Ташриф яҳудийларнинг Тиша БЪАв мотам куни муносабати билан амалга оширилган.

 

Фаластин расмийлари Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо мажмуаси дарвозаларида қатъий чекловлар жорий этгани, кўплаб фаластинлик ибодатчилар ва талабаларни ҳудудга киритмагани ҳамда айримларга нисбатан куч ишлатганини билдирди.

 

Қуддус губернаторлиги маълумотига кўра, мажмуа ичида айрим исроилликлар Талмуд маросимларини ўтказиб, сажда қилган, қўшиқ куйлаган ва ибодат қилган. Исроил ОАВ эса полиция минг нафардан ортиқ яҳудийга ҳудудда ибодат қилишга рухсат берганини ёзди.

 

1967 йилда ўрнатилган статус-квога мувофиқ, мусулмон бўлмаганларга Ал-Ақсо мажмуасига ташриф буюришга рухсат берилади, бироқ у ерда ибодат қилиш тақиқланади.

 

Бен-Гвир Тиша БЪАв муносабати билан қилган ташрифи чоғида яҳудийлар ушбу ҳудудда ўзларини "эгаларидек ҳис қилаётгани"ни айтиб, бу борадаги вазиятни "катта ютуқ" деб баҳолади.

 

Фаластин президенти маъмурияти ва Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракатларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳамда Ал-Ақсо мажмуасининг тарихий ва ҳуқуқий мақомини ўзгартиришга қаратилган хавфли кескинлашув сифатида баҳолади.

 

ҲАМАС ҳаракати ҳам рейдларни қоралаб, бундай ҳаракатлар оқибатсиз қолмаслигини билдирди. Иордания Ташқи ишлар вазирлиги эса Бен-Гвирнинг ташрифини "масжид муқаддаслигининг таҳқирланиши, кескинлашув ва қабул қилиб бўлмайдиган провокация" деб атаб, халқаро ҳамжамиятни Исроилга босим ўтказишга чақирди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"