Жаҳон

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида июнь ойидан буён давом этаётган муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари камида 41 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда штат бош вазири Ҳиманта Бисва Сармага таяниб, Arab News хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, сув тошқинлари оқибатида минглаб чорва моллари нобуд бўлган. Юқори оқим ҳудудларида кузатилган жала ёғинлари ҳамда айрим жойларда меъёрдан 436 фоизга кўп ёққан ёмғир қатор қишлоқларда мисли кўрилмаган талафотларни келтириб чиқарган.

 

Расмий маълумотларга кўра, сув тошқинлари 1 800 дан ортиқ қишлоқдаги қарийб 900 минг аҳолига таъсир кўрсатган. Штат бўйлаб 150 га яқин вақтинчалик бошпана ташкил этилиб, уларда 30 мингга яқин киши жойлаштирилган.

 

Қидирув-қутқарув ишларига Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари, штат ва миллий фавқулодда вазиятларга жавоб бериш хизматлари жалб этилган. Ёрдам юкларини чекка ҳудудларга етказиш учун юк ташувчи дронлар ва 50 дан ортиқ кичик қайиқдан фойдаланилмоқда. 

 

Шунингдек, ҳарбий авиация етиб бориш қийин бўлган ҳудудларга гуманитар юкларни ҳаво орқали ташламоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, муссон мавсумида кузатиладиган бундай табиий офатлар Ҳиндистонда ҳар йили такрорланади. Бироқ иқлим ўзгариши ва урбанизация уларнинг сони ҳамда кўламини янада кучайтирмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.