Жаҳон

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан бир ой аввал оилага товламачилик таҳдидлари бўлганини билдириб, ёнғин қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

 

Перунинг Лима шаҳридаги Ла Виктория туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 нафар аъзоси, жумладан, беш нафар бола ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, фожиа 22 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Тахминан 80 квадрат метр майдондаги ёғоч уйда жами 17 киши яшаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, тунги соат 02:30 атрофида номаълум шахс уй ёнида турган электр мототциклни ёқиб юборган. Олов қисқа вақт ичида транспорт воситасидан уйга ўтган.

 

Ёнғиннинг тез тарқалишига кириш эшиги яқинида сақланаётган матраслар ҳамда уйнинг ёғоч конструкциялари сабаб бўлгани айтилмоқда. Натижада бино бир неча дақиқа ичида тўлиқ алангага ўралган.

 

Ҳодиса оқибатида 10 киши, жумладан, уч ёшдан 15 ёшгача бўлган беш нафар бола ҳалок бўлган. Етти киши эса омон қолишга муваффақ бўлган.

 

Қутқарувчилар вайроналарни кўздан кечириш чоғида уч ёшли фарзандини сўнгги дақиқаларгача ҳимоя қилишга уринган онанинг жасадини ҳам топган.

 

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан тахминан бир ой олдин оилага товламачилар томонидан мунтазам таҳдидлар бўлганини маълум қилган. Уларнинг айтишича, номаълум шахслар оилага тегишли 10 та электр мототцикл учун ҳар ҳафтада 700 сол миқдорида пул талаб қилган. Қариндошлар бу ҳолат юзасидан аввалроқ полицияга мурожаат қилинганини ҳам билдирган.

 

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда. Қариндошлар эса ҳодиса қасддан содир этилган ўт қўйиш натижаси бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Агар ушбу тахмин тасдиқланса, мазкур воқеа Перуда сўнгги йилларда содир бўлган энг оғир жиноятлардан бири сифатида қайд этилиши мумкин.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.