Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг илм-фан ва давлат сиёсатини интеграция қилиш тажрибаси ЮНЕСКО глобал конференциясида тақдим этилди

Тадбирда Фанлар академияси вице-президенти Шаҳло Турдиқулова мамлакатнинг илмий сиёсати ва Оролбўйини тиклаш борасидаги тажрибаси ҳақида маъруза қилди.

Ўзбекистоннинг илм-фан ва давлат сиёсатини интеграция қилиш тажрибаси ЮНЕСКО глобал конференциясида тақдим этилди

Ўзбекистоннинг илм-фан ва давлат сиёсатини интеграция қилиш бўйича ёндашуви ЮНЕСКОнинг Халқаро фанлар ўн йиллиги доирасидаги биринчи Глобал конференциясида тақдим этилди.

 

 

Франциянинг Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Барқарор ривожланиш манфаатлари йўлидаги Халқаро фанлар ўн йиллиги (2024–2033) доирасидаги биринчи Глобал конференция доирасида “Translating Evidence into Priorities” (“Илмий далилларни устувор йўналишларга айлантириш”) мавзусида тематик панель бўлиб ўтди. Унда илмий билимларни давлат сиёсатини шакллантириш жараёнларига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди. Панель ишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, профессор Шаҳло Турдиқулова иштирок этди.

 

 

ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган Глобал конференция Барқарор ривожланиш манфаатлари йўлидаги Халқаро фанлар ўн йиллигини амалга оширишга бағишланган биринчи юқори даражадаги халқаро майдон бўлди. Конференциянинг асосий мақсади ўн йилликни амалга оширишнинг навбатдаги босқичи учун устувор йўналишларни белгилаш, илм-фан, давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда илмий билимларнинг ролини кучайтиришдан иборат.

 

 

Профессор Шаҳло Турдиқулова ўз маърузасида Ўзбекистон Республикасининг миллий тараққиёт устувор йўналишлари ва илмий кун тартибини ўзаро уйғунлаштиришга асосланган замонавий илмий сиёсатни шакллантириш бўйича ёндашувини тақдим этди. Таъкидланганидек, илм-фан ва давлат ўртасидаги самарали ҳамкорлик тадқиқот натижалари олинганидан кейин эмас, балки мамлакатнинг стратегик вазифаларини белгилаш босқичидан бошланиши лозим. Ана шундай ёндашув миллий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий дастурларни шакллантириш ва илмий билимларни амалиётга самарали татбиқ этиш имконини беради.

 

Мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янги беш йиллик стратегиясини ишлаб чиқиш тажрибаси тақдим этилди. Унинг асосида илмий кун тартибини миллий ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш тамойили ётади. Шунингдек, тадқиқотларни анъанавий соҳавий ёндашув асосида эмас, балки озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, биотехнология ва экологик барқарорлик каби комплекс миллий вазифалар атрофида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Модераторнинг илмий билимларни давлат сиёсатига муваффақиятли жорий этиш мисоллари ҳақидаги саволига жавоб берар экан, профессор Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Республикасининг Оролбўйи ҳудудини тиклаш бўйича тажрибасини тақдим этди. Қайд этилганидек, илмий тадқиқотлар Орол денгизининг қуриган тубини ўрмон-мелиорация қилиш бўйича давлат дастурининг асосини ташкил этди. Ушбу дастур доирасида сўнгги йилларда бир миллион гектардан ортиқ майдон кўкаламзорлаштирилди.

 

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг экологик кун тартибини халқаро майдонда илгари суриш борасидаги тажрибаси ҳам қайд этилди. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилиниши, шунингдек, “Марказий Осиёнинг яшил қалқони” минтақавий ташаббусининг йўлга қўйилиши алоҳида таъкидланди.

 

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.