Ўзбекистон

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Режага кўра, ҳисоб даврида шаҳар ҳудуди 7 966,78 гектардан 11 847,06 гектаргача кенгаяди. Магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 километрдан 203 километргача оширилади.

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукуматнинг 2026 йил 23 июлдаги 402-сон қарори билан Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Теlegram-канали хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, ҳисоб даврида Бухоро шаҳри аҳолиси 289,19 минг нафардан 385 минг нафаргача, шаҳар ҳудуди эса 7 966,78 гектардан 11 847,06 гектаргача кенгаяди.

 

Шунингдек, уй-жой фондининг умумий майдони 4 млн 456,31 минг квадрат метрдан 8 млн 85 минг квадрат метргача етказилиши режалаштирилган. Натижада бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони 15,4 квадрат метрдан 21 квадрат метргача ошади. Ҳисоб даврида 114,66 минг квадрат метр уй-жой фонди қисқариши ҳам назарда тутилган.

 

Қарорга мувофиқ, аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган эҳтиёжини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида маданий, маиший ва коммунал объектлар ривожлантирилади, шунингдек, бўш ҳудудларда янги жамоат мажмуалари барпо этилади.

 

Бундан ташқари, магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 километрдан 203 километргача оширилади. Биринчи босқичда бу кўрсаткични 155,35 километрга етказиш режалаштирилган. Йилига 163,8 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга жамоат транспорти тизимини шакллантириш ҳам бош режадан ўрин олган.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"