Ўзбекистон

Бухорода 60 дан ортиқ фуқарони чув туширган  гуруҳ фош этилди

Гумонланувчилар қўлга олинганда улардан ўнлаб банк карталари, SIM-карталар ҳамда махсус мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган.

Бухорода 60 дан ортиқ фуқарони чув туширган  гуруҳ фош этилди

 Бухоро вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларни ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятини фош этди.

 

Дастлабки терговга кўра, республиканинг турли ҳудудларида содир этилган ушбу жиноятлар ортида Самарқанд вилоятида яшовчи 20 ёшга тўлмаган йигит ва унинг бошқа ҳудудлардаги шериклари тургани аниқланган.

 

Гумонланувчилар қўлга олинганда улардан ўнлаб банк карталари, SIM-карталар ҳамда махсус мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган. Тергов органлари ушбу буюмлар гуруҳнинг узоқ вақт давомида йирик миқёсдаги киберўғриликлар билан шуғулланганини тасдиқлашини маълум қилган.

 

ИИБ маълумотига кўра, гумонланувчилар Telegram орқали бошқарилган яширин аккаунтлар ёрдамида фуқароларнинг телефонларига зарарли APK файлларни юборган. Ушбу дастурлар қурилмага ўрнатилгач, банк иловаларига оид маълумотлар ва пул ўтказмаларини тасдиқловчи СМС-кодлар жиноятчилар назоратига ўтган. Шундан сўнг улар жабрланувчиларнинг банк карталаридаги маблағларни ўзлаштирган.

 

Талон-торож қилинган пулларнинг изини яшириш мақсадида маблағлар бегона шахслар номига расмийлаштирилган транзит банк карталари ҳамда сохта аккаунтлар орқали бошқа ҳисоб рақамларига ўтказилган. Мазкур жиноий схема оқибатида республиканинг турли ҳудудларида 60 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.

 

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи қисми "б" банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Шунингдек, ушбу жиноий гуруҳга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ҳамда жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"