Ўзбекистон

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентига расмий ташриф билан мамлакатга келишни таклиф этди.

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

 

Суҳбат аввалида Туркия Президенти давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги зафарлар тилади.

 

Қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, ҳамкорликнинг юқори суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Товар айирбошлаш ҳажми ўсмоқда, қўшма корхоналар сони ва мунтазам авиақатновлар кўпайиб, истиқболли лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Шунингдек, маданий-гуманитар тадбирлар ҳам фаол давом этяпти. Жумладан, Хатайда Ўзбекистонга бағишланган мажмуалар очилди, Намангандаги Халқаро мақом санъати фестивали ва Ислом цивилизацияси форумида Туркия томони юқори даражада қатнашди.

 

Мулоқотда олий даражадаги келишувлар доирасида олдинда турган улкан режа ва мақсадларни биргаликда рўёбга чиқариш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.

 

Давлат раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.