Ўзбекистон

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамаси Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ҳужжат билан шаҳарни 2043 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, ҳудудларни кенгайтириш, уй-жой қурилиши, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича янги кўрсаткичлар белгиланди.

 

Қарорга кўра, ҳисоб даври якунига қадар Жиззах аҳолиси 191,6 минг нафардан 460 минг нафарга, шаҳар ҳудуди эса 6 520 гектардан 12 730 гектарга етказилади. Уй-жой фондининг умумий майдони қарийб уч баравар оширилиб, 9,66 миллион квадрат метрга етказилиши режалаштирилган. Натижада бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони 15,9 квадрат метрдан 21 квадрат метргача ошади.

 

Бош режа доирасида ижтимоий инфратузилма ҳам кенгайтирилади. Хусусан, мактабгача таълим муассасаларидаги ўринлар сони 29,4 мингтагача, умумтаълим мактабларидаги ўринлар 78,2 мингтага, шифохоналардаги ўринлар эса 11,4 мингтага етказилади. Шунингдек, поликлиникалар қуввати, меҳмонхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари сонини ошириш кўзда тутилган.

 

Шаҳарда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ҳам режалаштирилган. Магистраль кўчалар узунлиги 90,35 километрдан 263,14 километрга етказилади, жамоат транспорти орқали йилига 230 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, транзит транспорт оқимини шаҳар ташқарисига йўналтириш мақсадида шимолий айланма йўл барпо этилади.

 

Ҳужжатда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳам назарда тутилган. Ичимлик суви, канализация, электр, газ ва иссиқлик таъминоти қувватлари бир неча баробар оширилади. Шунингдек, яшил ҳудудлар майдонини 50 гектардан 460 гектарга етказиш, Сангзор дарёси бўйида дам олиш масканларини барпо этиш ҳамда канал ва коллекторлар атрофини кўкаламзорлаштириш режалаштирилган.

 

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бош режани босқичма-босқич амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади. Шунингдек, барча қурилиш ишлари бош режа талабларига мувофиқ олиб борилиши ва тарихий ҳамда маданий мерос объектлари муҳофазаси таъминланиши белгиланган.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"