Ўзбекистон

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Амалдаги тартибга кўра, "Камбағал оила" тоифасига киритилган оилаларга 2026 йил февраль ойида тайинланган болалар нафақаси ҳамда моддий ёрдамнинг 6 ойлик муддати август ойида якунланади. Тўловларнинг давом эттирилиши ёки тўхтатилиши оиладаги меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг бандлигига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, агар оиладаги меҳнатга лаёқатли шахс охирги олти ой давомида расмий ишламаган ёки Бандлик хизматлари томонидан таклиф этилган мос ишни икки марта ёки ундан кўп рад этган бўлса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.

 

Тўловларнинг узлуксиз давом этиши учун меҳнатга лаёқатли оила аъзоси қуйидаги ҳолатлардан бири орқали расмий бандлигини тасдиқлаши лозим:

 

  • меҳнат шартномаси асосида расмий ишга жойлашиш;
  • якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқларни ўз вақтида тўлаш;
  • ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, белгиланган ижтимоий солиқни тўлиқ тўлаш.

 

Мутасаддилар болалар нафақаси ва моддий ёрдам давлат томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилишини, шу боис меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш муҳим эканини эслатди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.