Жаҳон

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Венгрия собиқ Бош вазири Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатда ўзини ислоҳ қила олмаётганини айтиб, унинг келажагига шубҳа билдирди.

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Руминияда ўтаётган Тусванёш ёзги лагеридаги дастурий нутқида сўзга чиққан Орбан, Европа Иттифоқи яқин йилларда ўзини янгилай олмаса, бошқа халқаро ташкилотлар сингари йўқолиб кетиши ёки тубдан ўзгаришини таъкидлади. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

“Мослаша олмайдиганлар йўқ бўлиб кетади. Мен Европа Иттифоқининг йўқолишини истамайман, аммо бугунги ҳолатида у ўзини ислоҳ қилишга қодир эмасдек кўринади. Шу сабабли унинг келажагини порлоқ деб ҳисобламайман”, деди у.

 

Орбан Европа комиссияси раиси лавозимини эгаллаш таклифига ҳам муносабат билдириб, бу лавозимни сақлаб қолиш эмас, балки бекор қилиш кераклигини айтди. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Комиссиянинг ваколатларини чеклаш орқали ислоҳ қилиниши, бунинг учун эса “Европа учун Ватанпарварлар” гуруҳи Брюсселда ҳокимиятни қўлга олиши лозим.

 

Собиқ Бош вазирга кўра, Европа Иттифоқидаги муаммолар 2015 йилда, Жан-Клод Юнкер раҳбарлиги даврида Европа комиссияси ҳуқуқий мувофиқлаштирувчи органдан сиёсий органга айлангач бошланган.

 

Орбан ўтган йили ҳам Тусванёш ёзги лагерида Европа Иттифоқи парчаланиш хавфи остида эканини айтиб, уни фақат кўп тезликли интеграция модели сақлаб қолиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбан жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган сайловларда 16 йиллик бошқарувдан сўнг ҳокимиятни бой берган. Шундан сўнг у тарафдорларини мамлакатда “демократияни тиклаш”га чақирган.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.