Жаҳон

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифига изоҳ берди.

 

Песковнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин Тўқаев билан учрашувда унга Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида батафсил маълумот берган.

 

"Киевнинг амалдаги позицияси ҳисобга олинса, можарони шунчаки музлатишнинг имкони йўқ. Биз учун асосий шарт — ўз мақсадларимизга эришиш", — деди Кремль вакили.

 

Унинг таъкидлашича, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш шартлари бундан икки йил аввал Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан баён қилинган. Песковга кўра, агар Киев тегишли қарорларни қабул қилса, ҳарбий ҳаракатлар ҳатто шу куннинг ўзидаёқ тўхтатилиши мумкин.

 

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Омск шаҳрида Владимир Путин билан учрашувда Украинадаги можарони музлатиш, "Истанбул формуласи 2.0"га қайтиш ҳамда Россия ҳам иштирок этадиган йирик давлатлар кафолати остида тинчлик музокараларини давом эттиришни таклиф қилганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.