Ўзбекистон

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкентнинг модернизм меъморчилиги объектлари ташкилотнинг нуфузли Халқаро рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

 

Мирзиёеванинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон томонидан сўнгги 25 йил ичида ЮНЕСКОга тақдим этилган миллий номинациянинг илк бор шундай юксак мақомга сазовор бўлишидир.

 

 

Саида Мирзиёевага кўра, мазкур қарор нафақат бир неча меъморий объект, балки 1966-йилги зилзиладан кейин Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир тарихий даврнинг эътирофи ҳисобланади.

 

 

Унинг қайд этишича, ўша йилларда пойтахт замонавий меъморчилик, Марказий Осиё анъаналари ва маҳаллий иқлим хусусиятларини уйғунлаштирган ўзига хос меъморий қиёфа касб этган.

 

 

Саида Мирзиёева ушбу воқеани Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ютуғи деб баҳолаб, бу бой меъморий асраб-авайлаш ва уни келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.

 

 

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.