Ўзбекистон

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Дарахтларда бир нечта зараркунанда турлари аниқлангани маълум қилинди.

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани "Биллур" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ёнида ўсаётган дарахтларнинг касаллангани ҳақида мурожаат тарқалгач, ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси назоратига олинди.

 

Шундан сўнг Тошкент шаҳар экология бош бошқармаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари ҳудудда ўрганиш олиб борди.

 

Ўрганиш натижасида ҳудуддаги чинор дарахтларида бир неча турдаги зараркунандалар аниқланган. Мутахассислар дарахтларни зараркунандалардан халос этиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқиб, соғломлаштириш ишларини бошлаган.

 

Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Юнусобод тумани фитосанитария назорати инспектори Азизхўжа Ҳамрохўжаевнинг айтишича, айни пайтда дарахтларга ишлов бериш ва уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Қайд этилишича, "Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни белгилаш давлат ўсимликлар карантини инспекторлари ваколатига киради.

 

Мурожаат муаллифи Алексей Менг мутахассислар мурожаатдан сўнг тезкор равишда ҳудудга келиб, дарахтларни даволаш ишларини бошлаганини билдириб, бунинг учун миннатдорлик изҳор этди. Унинг сўзларига кўра, дарахтларнинг илдиз тизимини мустаҳкамлаш ва уларни тиклаш бўйича даволаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дарахтларга шикаст етказиш, уларни зарарлаш ёки ноқонуний кесиш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.