Жаҳон

Нигерияда қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Нигерияда қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг шимоли-ғарбидаги Кадуна штатида қуролланган шахслар қишлоққа ҳужум уюштирди. Оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди.

 

Маҳаллий аҳоли вакилларининг маълум қилишича, ҳужум ярим тунга яқин Кауру маҳаллий бошқарув ҳудудидаги Наридон қишлоғида содир бўлган. Қуролланган шахслар қишлоққа бостириб кириб, аҳолига қарата тартибсиз ўқ узган ва уйларни ёқиб юборган.

 

Қишлоқ оқсоқолининг котиби Догон Рана ҳалок бўлганлар орасида саккиз нафар бола ҳам борлигини маълум қилди. Ёшлар етакчиси Ишая Даванинг айтишича, айрим қурбонлар шафқатсизларча ўлдирилган, жасадлар эса моргга олиб кетилган.

 

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

 

Қайд этилишича, Нигериянинг шимоли-ғарбий ва марказий ҳудудларида қуролли жиноий тўдалар ҳужумлари тез-тез содир бўлиб туради. Мамлакатнинг шимоли-шарқида эса ҳукумат "Боко Ҳарам" ва ундан ажралиб чиққан ISWAP гуруҳи исёнчиларига қарши кураш олиб бормоқда.

 

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари воқеа жойига ҳужум содир бўлганидан бир неча соат ўтиб етиб келган.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.