Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш объектларини кўздан кечирди

Президент ташриф давомида Миллий педагогика университети кампуси, Миллий кутубхона, "Янги Ўзбекистон" университети ва замонавий футбол стадиони қурилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш объектларини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Давлат раҳбари дастлаб Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди. У ерда шаҳарнинг бош режаси, йирик объектларнинг жойлашуви ва навбатдаги қурилиш босқичлари тақдим этилди.

 

 

Тақдимот давомида транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини қурилишлар билан уйғун ривожлантириш, яшил ҳудудлар ва жамоат маконларини боғлаш, шунингдек, Янги Тошкентни амалдаги пойтахт билан интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди. Президент барча лойиҳаларни ягона шаҳарсозлик концепцияси асосида юқори сифат билан амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

 

Шундан сўнг давлат раҳбари Янги Тошкентда бунёд этилаётган Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кампусини кўздан кечирди. Мажмуа таркибидан ўқув бинолари, илмий лабораториялар, электрон кутубхона, талабалар турар жойлари, спорт ва маданият иншоотлари ўрин олади. Унда халқаро таълим стандартларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда бошқарув тизимини трансформация қилиш режалаштирилган.

 

 

Президент, шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги биносидаги қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Умумий майдони 30 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган тўрт қаватли бино бир вақтнинг ўзида 1 420 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирда объектда қурилиш ва пардозлаш ишларининг 90 фоизи якунланган бўлиб, уни жорий йил фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

 

 

Ташриф давомида "Янги Ўзбекистон" университетининг янги кампуси ҳам кўздан кечирилди. 50 гектар майдонда қурилаётган мажмуа 10 минг нафар талабага мўлжалланган бўлиб, унда факультетлар, кутубхона, музей, мультимедиа заллари, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ва талабалар турар жойлари барпо этилади.

 

 

Президент Янги Тошкентда бунёд этилаётган замонавий футбол стадиони қурилиши билан ҳам танишди. 55 минг томошабинга мўлжалланган арена FIFA талабларига мувофиқ барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари 2025 йил ноябрида бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 65 фоизи бажарилган.

 

 

Маълум қилинишича, стадион 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал ва финал учрашувларига мезбонлик қилиши режалаштирилган. Стадион ҳудудида машғулот майдонлари, 5,5 минг ўринли автотураргоҳ ва метро бекати ҳам барпо этилади.

 

 

Ташриф якунида Президент барча объектларда қурилиш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифат билан якунлаш ҳамда уларни Янги Тошкентнинг умумий шаҳарсозлик концепцияси билан уйғунлаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"