Ўзбекистон

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда қайд этилишича, ҳозирда табиий газ етиб бормайдиган 1 916 та маҳалла мавжуд. Масъулларга уч ой муддатда ушбу ҳудудларда иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш учун зарур инфратузилма ва қўшимча электр қуввати бўйича ҳисоб-китобларни тайёрлаш топширилди. Шунингдек, биринчи навбатда молиялаштирилиши зарур бўлган маҳаллалар учун алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

 

Бугунги кунда мамлакат бўйича 3,7 миллион хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Сўнгги йилларда тизим рақамлаштирилган бўлса-да, газни ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётгани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий секторни жалб этиш ва бу амалиётни Андижон вилоятида йўлга қўйиш таклифи маъқулланди.

 

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида жорий йилнинг олти ойида режалаштирилган 48 минг тонна ўрнига 41 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. Натижада 318 та маҳаллада таъминот белгиланган жадвалдан ортда қолган.

 

Янги тартибга кўра, тадбиркорлар ўзлари импорт қилган ёки биржа орқали харид қилган суюлтирилган газни аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиб бериши мумкин бўлади. Йил бошидан буён хусусий сектор томонидан 157 минг тонна суюлтирилган газ импорт қилинган.

 

Шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга суюлтирилган газ харажатлари учун субсидия ажратилади. Йил якунига қадар бу йўналишда "Андижон тажрибаси"ни шакллантириш режалаштирилган. Йиғилишда йил якунига қадар суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни режалаштирилган 520 минг тоннадан 606 минг тоннагача ошириш вазифаси ҳам белгиланди.

 

Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, турли сиғимдаги газ баллонларидан фойдаланиш имкониятларини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. 

 

Ҳозирда газ асосан 20 килограммли баллонларда етказиб берилаётган бўлса, айрим хонадонлар учун 5–6 килограмм, бошқалари учун эса 30–40 килограмм сиғимли баллонлар мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

 

Президент топшириғига мувофиқ, суюлтирилган газни ташиш, сақлаш ва тарқатиш тизими бир ой муддатда хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқилади.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"