Ўзбекистон

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, ой охирига бориб эса 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" Ўзбекистонда 2026 йил август ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Прогнозга кўра, август ойининг илк кунларида республика бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади. Хусусан, 1–2 август кунлари ҳаво ҳарорати 38–41 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 42–43 даражагача кўтарилади.

 

Шундан сўнг ҳарорат 3–5 даражага пасайиб, кундуз кунлари асосан 33–38 даража атрофида, айрим ҳудудларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ой охирига келиб эса салқин ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат аста-секин 25–30 даражагача пасайиши мумкин.

 

Метеорологларнинг маълум қилишича, август ойининг ўртача ойлик ҳарорати кўп йиллик меъёрларга яқин бўлади. Кечалари ойнинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати 24–27 даража, иккинчи ярмида 17–22 даража, ой якунида эса 12–15 даражагача пасайиши прогноз қилинмоқда.

 

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кўпроқ, айрим ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Бироқ мутахассислар август ойида ёғингарчилик меъёри одатда жуда кам бўлишини эслатди.

 

Прогнозга кўра, ойнинг иккинчи ярмида айрим кунлари қисқа муддатли, кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

 

"Ўзгидромет"нинг қайд этишича, август Ўзбекистонда йилнинг энг қурғоқчил ойларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда эса глобал иқлим ўзгариши таъсирида август ойининг ўртача ҳарорати 1961–1990 йиллар билан солиштирганда 1,2–1,5 даражага ошган.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.