Ўзбекистон

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Айни кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

 

 

Юксак билим ва касбий тажрибага эга устозларнинг ўзаро маҳорат майдонига айланиб бораётган мазкур танловда Республиканинг 208 та туман (шаҳар)ида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

 

 

Мазкур босқичда номзодлар жами 100 баллик тизим асосида, қуйидаги 2 та йўналиш бўйича баҳоланади:

 

— Маънавий-маърифий фаолият йўналиши — Бунда номзоднинг шахсий ривожланиши, ўз устида ишлаши, шунингдек, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари фаолияти ҳамда ташаббуслари юзасидан тақдимоти эътиборга олинади ва 20 баллик тизим асосда баҳоланади.

 

— Тест синови (китобхонлик бўйича) йўналиши — Бунда номзодлар тасдиқланган адабиётлар асосидаги 40 та саволдан иборат тест синовида қатнашади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан (жами 80 балл) тақдим этилади.

 

 

Маълумот учун: “Йил ўқитувчиси” танловининг дастлабки баҳсларида 2025 йил август-декабрь ойларида ўтказилган малака синовлари натижаларига асосан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 47 минг нафарга яқин педагоглар қатнашган (иккинчи босқичда 624 нафар).

 

 

Учинчи (сўнгги) босқичда 416 нафар педагог қатнашмоқда ва синов жараёнларида юқори натижага эришган 208 нафар педагог ғолиб, деб тан олинади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарорига асосан, танловда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолиб педагоглар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари (ҳозирги вақтда 576 млн 800 минг сўм)га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"