Ўзбекистон

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида фуқароларнинг чўкиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

 

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, 2026 йил 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақамига Наманган шаҳри “Гулбоғ” МФЙда яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро Сирдарёнинг Наманган тумани “Шўрқўрғон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи  қисмига тушиб кетгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ФВВ вилоят бошқармаси Махсус қутқарув отрядининг сувда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, 27 июль куни бошқа бир фуқаронинг жасади дарёдан топилиб, қутқарувчилар томонидан қирғоққа олиб чиқилган ва тегишли тартибда топширилган.

 

ФВВ маълумотларига кўра, жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳам бундай ҳудудларда чўкиб кетган икки нафардан ортиқ фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Мутасаддилар фуқароларни, айниқса ота-оналарни фарзандларини назоратсиз равишда сув ҳавзаларига юбормасликка чақирди. Шунингдек, фақат рухсат этилган ва хавфсиз чўмилиш жойларидан фойдаланиш ҳамда сувдаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия этилди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"