Жаҳон

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Сешанба куни Япониянинг жануби-ғарбидаги Кумамото префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Кучли силкиниш натижасида минглаб хонадон электр таъминотисиз қолди, йўллар ва кўприкларга зарар етди, айрим бинолар қулаб тушди. Қутқарув хизматлари бир неча ҳудудларда вайроналар остида қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.

 

Япония бош вазири Санаэ Такаичи ҳукумат табиий офат оқибатларини баҳолаш ишлари давом этаётганини билдириб, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, зилзила оқибатида жароҳатланганлар бор, айрим ҳудудларда ёнғинлар юз берган.

 

Расмийлар қарийб 300 минг кишини эвакуация марказларига йўналтирди. Қидирув-қутқарув ишларига юзлаб ҳарбий хизматчилар жалб этилган. Шу билан бирга, Кюсю оролида кучли такрорий силкинишлар давом этмоқда.

 

Энг жиддий ҳодисалардан бири Кумамото префектурасидаги энг йирик савдо марказида содир бўлди. NHK телеканали маълумотига кўра, зилзиладан кейин бинода портлаш юз берган ва 20–30 нафар ишчи билан алоқа узилган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бир неча киши бино ичида қолиб кетганини маълум қилган.

 

Маҳаллий ОАВ полиция маълумотларига таяниб, портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган ёки ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини хабар қилмоқда. Бироқ бу маълумот Reuters томонидан мустақил тасдиқланмаган.

 

Видеоларда қарийб 200 та дўкон жойлашган савдо марказининг бир қисми бутунлай қулаб тушгани, металл конструксиялар очилиб қолгани ва вайроналар автотураргоҳ бўйлаб сочилиб ётгани кўринади. Қутқарувчилар омон қолганларни қидиришда давом этмоқда.

 

Савдо марказини бошқарувчи Аэон компанияси мижозлар ва ходимлар зилзиладан сўнг дарҳол эвакуация қилинганини билдирди. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Маҳаллий телеканаллар маълумотига кўра, мутахассислар газ сизиб чиқиши оқибатидаги портлаш эҳтимолини текширмоқда.

 

Бундан ташқари, Nippon Paper Industries заводида мўрининг қулаши оқибатида ҳам бир неча киши бедарак йўқолган. Икки шифохона 50 нафардан ортиқ жабрланувчини қабул қилган, уларнинг айримлари оғир аҳволда. Юқори тезликдаги поездларда бўлган айрим йўловчилар ҳам жароҳат олган.

 

Табиий офат транспорт инфратузилмасига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Магистраль йўлларда йирик ёриқлар пайдо бўлди, темирйўл қатнови тўхтатилди, Кумамото аэропорти учиш-қўниш йўлагини ёпди. Авиакомпаниялар қатор рейсларни бекор қилди ёки бошқа аэропортларга йўналтирди.

 

Яримўтказгич ишлаб чиқарувчи TSMC, Sony ва Фужифилм компаниялари эҳтиёт чораси сифатида заводларидаги ходимларни эвакуация қилди. ТSМC корхоналари зарар кўрмаганини ва ишлаб чиқариш босқичма-босқич тикланаётганини маълум қилди. Tokyo Electron Кумамотодаги икки заводи фаолиятини вақтинча тўхтатган бўлса, Honda ҳам мотоцикл ишлаб чиқарувчи корхонасини вақтинча ёпишини эълон қилди.

 

Зилзила эпицентри Кумамото шаҳридан тахминан 20 километр жанубда қайд этилди. Япония Метеорология агентлиги кейинги бир ҳафта давомида кучли такрорий зилзилалар ва кўчки хавфи сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантирди. Агентлик маълумотига кўра, асосий зилзиладан кейин ҳудудда қарийб 100 та афтершок кузатилган.

 

Дастлаб эълон қилинган цунами огоҳлантириши кейинчалик бекор қилинди. Шунга қарамай, Kyushu Electric Power маълумотига кўра, 48 мингга яқин хонадон электр таъминотисиз қолмоқда. Телеком операторлари мобил алоқа хизматларида ҳам узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.

 

Япония ядро назорати органи ҳудуддаги атом электр станцияларида фавқулодда ҳолатлар қайд этилмаганини билдирди.

 

Расмийлар электр таъминоти тикланмаган минглаб уйлар аҳолиси учун яна бир хавф — кучли жазирама ҳақида ҳам огоҳлантирди. Синоптиклар чоршанба куни ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилишини прогноз қилмоқда.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"