Жаҳон

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи


 
Британиянинг The Times нашрига кўра, FIFА Forward Enterprise деб номланган янги компания тахминан 20 миллиард долларга баҳоланмоқда. Режага кўра, компаниянинг 20–30 фоиз улуши хусусий инвесторларга сотилади, FIFА эса назорат пакетини ўзида сақлаб қолади. Маблағлар футболни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилиши айтилмоқда.


 
Асосий инвестор сифатида Жошуа Кушнер бошчилигидаги Thrive Capital тилга олинмоқда. Жошуа Кушнер АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг укаси ҳисобланади. The Times маълумотига кўра, лойиҳа юзасидан Оқ уй билан ҳам маслаҳатлашувлар ўтказилган.


 
Нашрнинг ёзишича, агар лойиҳа амалга ошса, Инфантино 2031 йилда FIFА президентлиги муддати тугагач, янги компанияда юқори лавозим эгаллаши ва бунинг эвазига катта миқдорда даромад олиши мумкин. Бироқ FIFА бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини, лойиҳа фақат маслаҳатлашув босқичида эканини билдирди.


 
UEFА эса ташаббусни кескин танқид қилиб, "Футбол FIFАнинг мулки эмас ва уни сотиш ҳам мумкин эмас. Футболнинг руҳи ва бошқаруви савдо қилинадиган актив эмас", дея баёнот берди.


 
Европа футбол уюшмаси бу режа футбол бошқаруви тарихида хавфли бурилиш бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, шаффофлик йўқлиги ва тижорат манфаатлари спорт қадриятларидан устун қўйилаётганидан хавотир билдирди. Айрим Европа футбол доиралари ҳатто келгусида FIFА билан жиддий қарама-қаршилик юзага келиши ёки Жаҳон чемпионати бойкот қилиниши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

custom img

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

custom img

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш, қонун устуворлигини тиклаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга ундашни сўраган.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"