Ўзбекистон

Мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгарди

Янги тартиб ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлашни соддалаштириш ҳамда жараённи адолатли ташкил этишга қаратилган.

Мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгарди

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар ўртасида дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгаргани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий изоҳ берди.

 

Вазирликнинг маълум қилишича, 2025 йил 28-октабрда вазирлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

Қайд этилишича, мазкур ўзгаришларнинг асосий мақсади ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлаш талабларини соддалаштириш ва жараённи янада шаффоф ҳамда адолатли ташкил этишдан иборат.

 

Янги тартибга кўра, аввал амалда бўлган дарс соатларини тақсимлашнинг 19 та устуворлик мезони 10 тага қисқартирилган. Вазирликнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар кўплаб ўқитувчиларнинг таклифлари асосида амалга оширилган.

 

Шунингдек, барча педагоглар учун тенг имконият яратиш мақсадида дунёнинг ТОП-1000 олийгоҳларини тамомлаганлик ёки халқаро ҳамда асосий фан олимпиадаларида ғолиб ўқувчиларни тайёрлаганлик каби мезонлар бекор қилинган. Вазирлик буни бундай имкониятлардан барча ўқитувчилар ҳам фойдалана олмаслиги билан изоҳлади.

 

Эндиликда дарс соатларини тақсимлашда асосий эътибор миллий ёки халқаро сертификатларга эга, замонавий компетенцияларни эгаллаган ҳамда касбий салоҳияти ва меҳнат натижаларини намоён этган педагогларга қаратилади.

 

Вазирликка кўра, мазкур тартиб ўз устида мунтазам ишлайдиган, юқори малакали ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг билим натижаларини яхшилашга хизмат қилади. Янги тартиб 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилади.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"