Ўзбекистон

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

Энг кўп ажрим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

 

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда 24,8 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мингтага кўпдир.

 

Статистик маълумотларга кўра, ҳар минг аҳолига тўғри келадиган ажримлар коэффициенти 1,3 промиллени ташкил этган.

 

Ажримларнинг 14,9 мингтаси (60,1 фоизи) шаҳарларда, 9,9 мингтаси (39,9 фоизи) эса қишлоқ ҳудудларида қайд этилган.

 

Шунингдек, 2026 йилнинг иккинчи чорагида ажримларнинг 48,1 фоизи фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келган. Биринчи чоракда бу кўрсаткич 45,2 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи чоракда у 2,9 фоиз пунктга ошган.

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳдан ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар эса Сирдарё, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

 

Статистикага кўра, никоҳдан ажралишларнинг асосий қисми шаҳарларда содир бўлаётгани, шунингдек, ажримларнинг салмоқли қисми фарзандсиз оилаларда қайд этилаётгани кузатилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.