Жаҳон

АҚШ ва Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийни қидирмоқда — The Times

Хоманаий 150 кундан ортиқ вақт давомида электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаган ва омма олдида кўринмаган.

АҚШ ва Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийни қидирмоқда — The Times

Британиянинг The Times нашри хабар беришича, АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси (CIA) ҳамда Исроилнинг Mossad разведка хизмати Мужтабо Хоманаийнинг қаердалигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

 

Нашрнинг ёзишича, Хоманаий узоқ вақт давомида омма олдида кўринмаган ҳамда 150 кундан ортиқ вақт мобайнида телефон ва бошқа электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаган.

 

The Times манбаларига кўра, у хавфсизлик нуқтайи назаридан яхши қўриқланадиган бункерда бўлиши ва ташқи дунё билан фақат воситачилар орқали алоқа қилаётгани тахмин қилинмоқда.

 

Mossadнинг собиқ юқори мартабали ходими Рами Игранинг таъкидлашича, Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийнинг жойлашувини аниқлаш мақсадида Эрон ҳудудидаги агентура тармоғидан фойдаланмоқда. Унинг фикрича, электрон алоқа бўлмаган тақдирда ҳам раҳбар билан боғланишда иштирок этаётган курьерлар ва воситачилар асосий эътибор марказида.

 

Шу билан бирга, Тел-Авивдаги Миллий хавфсизлик тадқиқотлари институти таҳлилчиси Бени Сабти Мужтабо Хоманаийнинг жамоатчиликдан йироқда бўлиши Эрон раҳбариятидаги айрим гуруҳларнинг таъсирини кучайтираётган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.