Жаҳон

Испаниянинг Сеута анклавида рекорд даражадаги ноқонуний миграция оқими кузатилди

Мадрид ноқонуний кирганларнинг қарийб ярми Марокашга қайтганини маълум қилди.

Испаниянинг Сеута анклавида рекорд даражадаги ноқонуний миграция оқими кузатилди

Испаниянинг Шимолий Африкадаги Сеута анклавига кузатилган мисли кўрилмаган ноқонуний миграция оқими тўхтатилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Испания расмийларига кўра, пайшанбадан буён чегарани кесиб ўтган ўн минглаб одамларнинг қарийб ярми ихтиёрий равишда Марокашга қайтган. Ҳодиса Европа бўйлаб миграция сиёсати юзасидан кескин баҳсларни кучайтирди.

 

Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, пайшанба тонгидан бошлаб Сеутага қуруқлик ва денгиз орқали тахминан 50 минг киши ноқонуний кирган. Уларнинг қарийб 25 минг нафари аллақачон Марокашга қайтган.

 

Сеута маҳаллий ҳукумати раҳбари Хуан Хесус Виваснинг айтишича, 60 мингга яқин одам дарёдан ўтиб кетган ва 34 киши ҳалок бўлган. Аввалроқ Испания расмийлари денгиздан 19 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади топилганини билдирганди.

 

Марокаш хавфсизлик кучлари Сеута чегарасида тўпланган оломонни кўздан ёш оқизувчи газ, таёқлар ва сув пуркагич машиналари ёрдамида тарқатишга уринди. Reuters мухбирлари чегарада тўқнашувлар оқибатида ёниб кетган автобус ва бир неча автомобиль қолдиқлари қолганини, Испания томонида эса ҳарбий техника жойлаштирилганини кузатган.

 

Айни пайтда юзлаб муҳожирлар назорат пунктлари ҳамда тўсиқлардаги очиқ жойлар орқали Марокашга қайтишда давом этмоқда. Уларнинг айримлари Сеутада озиқ-овқат ва бошпана топа олмаганини айтган.

 

Испания бош вазири Педро Санчес Сеутага ташрифи чоғида оммавий ноқонуний киришни мамлакатнинг ҳудудий суверенитетига тажовуз деб баҳолади. Унинг айтишича, Мадрид Марокаш билан ҳамкорликда ноқонуний кирганларни тезкор равишда ортга қайтармоқда.

 

Сеута ва Мелиля — Марокаш ҳудудидаги Испанияга қарашли автоном шаҳарлардир. Улар Европа Иттифоқининг Африка қитъасидаги ягона қуруқлик чегараларига эга ҳудудлари ҳисобланади. Ушбу ҳудудларда ноқонуний миграция аввал ҳам кузатилган бўлса-да, бу галги оқим кўлами жиҳатидан рекорд даражага етгани таъкидланмоқда.

 

Испания Фуқаролик гвардияси полициячилари уюшмаси (АUGC) оммавий бостириб кириш вақтида чегарани назорат қилиш учун куч ва воситалар етарли бўлмаганини маълум қилди. Расмийлар муҳожирлар оқимининг кучайишига Испания Олий судининг Сеута ва Мелиляга денгиз орқали етиб келган айрим муҳожирларни дарҳол ортга қайтаришни чекловчи яқинда қабул қилинган қарори ҳам таъсир қилган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

 

Миграция инқирози Европа давлатлари ўртасида ҳам кескин мунозараларга сабаб бўлди. Франция Испания билан чегарадаги назоратни кучайтиришини эълон қилди. Италия бош вазири Жоржа Мелони эса зарурат туғилганда Испания билан Шенген режимини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

 

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Испаниянинг ноқонуний муҳожирларга нисбатан амнистия сиёсати одам савдосини рағбатлантирганини таъкидлади. Мадрид эса бу баёнот ортидан Италия элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақириб, расмий норозилик билдирди.

 

Бундан ташқари, Франциянинг ўта ўнг қанотдаги Миллий бирлик партияси етакчиси Марин Ле Пен президент этиб сайланган тақдирда Шенген ҳудудидаги эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини фақат Европа давлатлари фуқаролари билан чеклаш ниятида эканини маълум қилди.

 

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"