Ўзбекистон

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

2028 йилгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та бассейн учун қурилиш ва ишга тушириш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

Ҳукумат замонавий сузиш ҳавзалари (бассейнлар) қурилишини рағбатлантириш мақсадида янги субсидия механизмини жорий этди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

 

Эндиликда тадбиркорлар қурилиш ва фойдаланишга топшириш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган қисмини давлат ҳисобидан қоплаб олиши мумкин.

 

Ҳукумат қарори билан “Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Унга кўра, субсидия 2026 йил 1 февралдан 2028 йил 1 январгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та замонавий сузиш ҳавзаси учун ажратилади.

 

Субсидия олишни истаган тадбиркор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлмаслиги, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги, фаолияти қонунчиликка мувофиқ вақтинча тўхтатилмаган ҳамда суд қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилмаган бўлиши керак.

 

Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Туризм қўмитасига тақдим этилади.

 

Аризага сузиш ҳавзасининг лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш ва ишга тушириш бўйича пудрат шартномаси ҳамда амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи электрон ҳужжатлар илова қилинади.

 

Туризм қўмитаси субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, маблағлар 10 иш куни ичида талабгорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

 

Мазкур механизм ҳудудларда туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.