Ўзбекистон

Президент ва номдор давлат стипендияларига ҳужжатлар қабули бошланди

Аризалар 15 августгача қабул қилинади, талабгорлар ўзлаштириш ва илмий фаолият бўйича белгиланган мезонларга жавоб бериши лозим.

Президент ва номдор давлат стипендияларига ҳужжатлар қабули бошланди

1 августдан Ўзбекистонда Республика номли ҳамда Президент давлат стипендияларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

 

Вазирлик хабарига кўра, ҳужжатлар 15 августга қадар my.edu.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади. Танловда олий таълим муассасасининг биринчи босқич саралашидан муваффақиятли ўтган иқтидорли бакалавриат талабалари иштирок этиши мумкин.

 

Президент давлат стипендиясига даъвогарларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичлари тўлиқ “5” баҳолардан иборат бўлиши керак. Республика номли давлат стипендияларига номзодлар учун эса “4” баҳолар улуши 25 фоиздан ошмаслиги, “3” баҳоси мавжуд талабалар танловда қатнаша олмаслиги белгиланган.

 

Номзодлар академик маълумотнома (транскрипт), деканат ва кафедра тавсияномалари, илмий ёки ижодий иш раҳбарининг тавсияномаси, илмий ишлари рўйхати ва уларнинг нусхалари, шунингдек, Ўзбекистон тарихи ҳамда чет тиллари бўйича суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномаларни тақдим этиши лозим.

 

Бундан ташқари, Президент давлат стипендиясига ҳужжат топшираётган бакалавриат талабалари камида иккита эълон қилинган илмий мақола, тезис ёки бошқа илмий-тадқиқот ишига эга бўлиши талаб этилади.

 

Ҳукуматнинг 2026 йил 6 январдаги қарори билан 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Президент ва номдор давлат стипендияларига номзодларни саралашнинг янги тартиби жорий этилган.

 

Янги тартибга мувофиқ, талабгорлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ҳамда чет тиллари фанлари бўйича махсус тест синовларини топширади. Кейинги босқичга ўтиш учун максимал баллнинг камида 55 фоизини тўплаш талаб этилади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"