Жаҳон

АҚШнинг 109 млн долларлик F-35B қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Учувчи катапулт тизими ёрдамида қутқарилиб, енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

АҚШнинг 109 млн долларлик F-35B қирувчи самолёти ҳалокатга учради

АҚШнинг F-35B русумидаги бешинчи авлод қирувчи самолёти Калифорния штатида ҳалокатга учради. Учувчи катапулт тизими ёрдамида самолётни тарк этишга муваффақ бўлган ва унинг ҳаётига хавф йўқлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси маълумотига кўра, ҳодиса Сан-Диегодаги Мирамар авиабазаси яқинида юз берган. Учувчи воқеа жойидан тиббиёт муассасасига олиб борилган. Унинг аҳволи барқарор экани, ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар олгани билдирилди.

 

Ҳодиса жойидан олинган ҳаводаги тасвирларда самолёт қулаган даладан қалин қора тутун кўтарилгани кўринади. Воқеа жойига ҳарбийлар, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва махсус техникалар жалб этилган. Қутқарувчилар самолёт ҳалокати ортидан юзага келган ўт-ўлан ёнғинини бартараф этиш ишларини олиб борган.

 

Мирамар авиабазаси аввалроқ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг машҳур Top Gun қирувчи учувчилар мактабига мезбонлик қилган. Мазкур мактаб 1996 йилда Невада штатидаги Фаллон авиабазасига кўчирилган.

 

F-35B — F-35 оиласининг қисқа масофадан учиб чиқиш ва вертикал қўниш имкониятига эга модификацияси ҳисобланади. Бир дона бундай самолётнинг қиймати тахминан 109 миллион долларни ташкил этади.

 

АҚШ Ҳисоб палатасининг (GAO) 2024 йилдаги ҳисоботига кўра, АҚШ Қуролли кучлари таркибида 630 тадан ортиқ F-35 самолёти хизмат қилмоқда. Келгусида яна 1 800 дан ортиқ самолёт харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, бутун F-35 дастурининг умумий қиймати қарийб 2 триллион долларга етиши кутилмоқда.

 

Flight Safety Foundation таркибидаги Aviation Safety Network маълумотларига кўра, бу жорий йил АҚШда ҳалокатга учраган камида саккизинчи ҳарбий самолёт бўлди. Энг йирик авиаҳалокат июнь ойида Калифорниядаги Можаве чўлида содир бўлиб, B-52 стратегик бомбардимончи самолёти қулагани оқибатида бортдаги саккиз кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.