Жаҳон

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

 

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида кузатилаётган кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди. Бу ҳақда штатнинг Табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълум қилди дейди ТАСС.

 

Расмий маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган. Шунингдек, сув тошқинлари 15 минг 400 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказган.

 

Ҳудудда қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳиндистон армияси ҳамда ҳарбий-ҳаво кучлари қутқарув операцияларига жалб этилган. Ташқи дунё билан алоқаси узилган, бориш қийин бўлган ҳудудларга зарур озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиш учун дронлардан фойдаланилмоқда.

 

Айни пайтда Ассамнинг 10 та туманида 44 та вақтинчалик эвакуация лагери ташкил этилган бўлиб, уларда 15 мингга яқин фуқаро жойлаштирилган. Шунингдек, жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида гуманитар ёрдам тарқатиш марказлари фаолият юритмоқда.

 

Мутасаддилар ҳудуддаги вазиятни назоратга олган бўлиб, қутқарув ва тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.