Жаҳон

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди

Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди


СNN хабарига кўра, ҳодиса Сват туманининг Кабал шаҳрида юз берган. Юзлаб одамлар полиция бўлими яқинида терроризмга қарши шиорлар билан тинчлик намойишини ўтказаётган пайтда террорчи одамлар орасида ўзини портлатган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар орасида 5 нафар полициячи ва 9 нафар тинч аҳоли вакили бор. Яна 20 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.


 
Воқеа гувоҳларининг айтишича, портлашдан бир неча дақиқа аввал митинг иштирокчилари ҳукуматни минтақада хавфсизликни кучайтиришга ва қуролли гуруҳларга қарши қатъий чоралар кўришга чақирган. Портлаш намойиш энг гавжум паллага етган вақтда содир бўлган.


 
Ҳужум учун ҳозирча ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Шунга қарамай, ҳуқуқ-тартибот идоралари асосий гумонни "Теҳрик-и Толибон Покистон" (ТТП) ҳаракатига қаратмоқда. Сўнгги йилларда ушбу гуруҳ Хайбер Пахтунхва вилоятида хавфсизлик кучлари ва тинч аҳолига қарши ҳужумларни кескин кўпайтирган.


 
Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳужумни кескин қоралаб, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.