Жаҳон

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Геленжик шаҳри яқинида жойлашган Архипо-Осиповка қишлоғидаги пляжга уюштирилган дрон ҳужуми оқибатида 7 киши, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлди. Яна 47 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ведмости хабар берди.

 

Краснодар ўлкаси тезкор штаби маълумотига кўра, ҳужум 3 август куни эрталаб содир бўлган. Дастлаб 13 нафар жабрланган ҳақида хабар берилган бўлса, кейинчалик қурбонлар ва жабрланганлар сонига аниқлик киритилган.

 

Геленжик шаҳар-курорти раҳбари Алексей Богодистовнинг билдиришича, жабрланганларнинг 21 нафари шифохонага ётқизилган, 19 нафарга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳодисадан сўнг Архипо-Осиповкада тезкор штаб ташкил этилди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар тиббиёти бўйича ихтисослаштирилган бригада юборилган. Шунингдек, Геленжик, Туапсе ва Краснодар шаҳарларидан тез тиббий ёрдам бригадалари жалб этилган.

 

Ҳодисага Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам муносабат билдирди. Вазирлик расмий вакили Мария Захарова НАТО ва Европа Иттифоқини терроризмга нисбатан илгари билдирган позициясидан чекинишда айблади.

 

Украина Телеграм-каналлари дрон радиоэлектрон кураш (РЕК) воситалари таъсири оқибатида бошқарувни йўқотиб, пляжга қулаганини даъво қилмоқда.

 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 3 августга ўтар кечаси Краснодар ўлкаси ва Қора денгиз акваторияси Украина томонидан дронлар билан ҳужумга учраган. Вазирлик ушбу ҳудудлар осмонида учувчисиз учиш аппаратлари йўқ қилинганини, Россия ҳудуди узра жами 131 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

 

 

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.