Ўзбекистон

Тошкентда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган оила фош этилди

Улар дори воситаларини Россиядан йўловчилар кўмагида кичик партияларда темирйўл ва самолёт орқали олиб келиб, Тошкентда сотиш билан шуғулланган.

Тошкентда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган оила фош этилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Россиядан ноқонуний олиб кирилган контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро ҳамда унинг икки нафар фарзандига тегишли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган учта хонадон кўздан кечирилган.

 

Текширув жараёнида ушбу манзиллардан «Бусерелин», «Волини», «Бикана», «Тирзетта» ва бошқа номдаги жами 29 турдаги 1330 қути контрафакт дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати тахминан 600 миллион сўмни ташкил этади.

 

Аниқланишича, мазкур оила аъзолари дори воситаларини Россия Федерациясидан йўловчилар ёрдамида кичик партияларда темир йўл ва ҳаво транспорти орқали ноқонуний олиб кириб, уларни Тошкент шаҳрида сотиш билан шуғулланиб келган.

 

Ҳозирда мусодара қилинган дори воситалари юзасидан экспертиза тайинланган, ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.