Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ташаббусда парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, аёллар ва ёшларнинг парламентдаги иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўз аксини топган.

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

БМТ Бош Ассамблеяси Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда “Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияни аъзо давлатларнинг мутлақ кўпчилик овози билан қабул қилди.

 

Мазкур ташаббус илк бор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган эди. Кейинги йилларда олиб борилган дипломатик ишлар натижасида ушбу ғоя резолюция лойиҳаси сифатида шакллантирилиб, БМТга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Резолюцияда Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси ҳамда унинг якунида қабул қилинган Тошкент декларациясининг аҳамияти алоҳида қайд этилган.

 

Ҳужжат парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ролини кучайтириш, аёллар ва ёшларнинг парламент фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш, ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

 

Резолюция бўйича ўтказилган овоз беришда 167 давлат уни ёқлаб овоз берди. Ҳужжатга 61 мамлакат, жумладан Австрия, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Бразилия ва Испания ҳаммуаллиф сифатида қўшилган.

 

Қайд этилишича, мазкур резолюциянинг қабул қилиниши Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг халқаро майдонда қўллаб-қувватланаётганини ҳамда мамлакатнинг парламентлараро ҳамкорлик ва ижтимоий ривожланиш йўналишидаги саъй-ҳаракатларига берилган эътирофни акс эттиради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.