Ўзбекистон

Ўзбекистонда белгиланган тезликни 80 км/соатдан оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Айрим қоидабузарликлар учун автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистонда белгиланган тезликни 80 км/соатдан оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан автомототранспорт воситасини вақтинча олиб қўйишни янги маъмурий жазо чораси сифатида жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида муҳокама қилинди.

 

Партия матбуот хизматига кўра, лойиҳа йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

 

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “автомототранспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш” номли янги маъмурий жазо тури киритилиши таклиф этилган. Унга кўра, айрим қўпол қоидабузарликларни содир этган шахсларнинг автомобили ёки мототранспорт воситаси суд қарори билан 6 ойдан 1 йилгача муддатга жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.

 

Лойиҳада, шунингдек, вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, ноқонуний пойгаларда қатнашиш, белгиланган тезликни кескин ошириш ҳамда маст ҳолда транспорт бошқариш учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

 

Хусусан, тезликни белгиланган меъёрдан 80 км/соатдан ортиқ оширган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва уларга 26,8 миллион сўмгача жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, вояга етмаган шахсга транспорт бошқаришни топшириш оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолларда жиноий жавобгарлик белгилаш, автомобиль пойгаларини эса фақат махсус ажратилган ҳудудларда хавфсизлик талабларига риоя этилган ҳолда спорт тадбири сифатида ўтказишга рухсат бериш назарда тутилган.

 

ЎзЛиДеП маълумотига кўра, таклиф этилаётган ўзгартиришлар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган. Қонун лойиҳаси ҳозирда муҳокама босқичида.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.