Ўзбекистон

“Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор” — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга жазо кучайтирилганини эслатиб ўтди.

“Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор” — Саида Мирзиёева

 

Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатиб, жамиятда зўравонликка муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Президент администрацияси раҳбарининг қайд этишича, жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга нисбатан янада қатъий жазо чораларини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кучга кирган.

 

Янги тартибга кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жарималар икки баравар оширилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликни такрор содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши ва озодликдан маҳрум этилиши ҳам назарда тутилган.

 

Саида Мирзиёева бундай қонунлар фақат айбдорларни жазолаш учун эмас, балки жамиятда устувор қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаган.

 

Унинг фикрича, жамиятда хавфсиз ва соғлом муҳитни шакллантириш учун зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш зарур. Шунингдек, ҳар бир тирик мавжудотнинг қадри борлиги, уларга нисбатан меҳр-оқибат ва масъулият ҳиссини шакллантириш муҳимлиги қайд этилган.

 

Саида Мирзиёева бу борада ота-оналарнинг ўрни алоҳида эканини таъкидлаб, фарзандларга болаликдан ожизларга озор етказмаслик, кучни шафқатсизлик орқали намоён этиш нотўғри эканини сингдириш зарурлигини билдирган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.