Ўзбекистон

Қашқадарёда эркак хотинини аёвсиз калтаклади

Ҳимоя ордери расмийлаштирилганига қарамай, эркак турмуш ўртоғига тан жароҳати етказган.

Қашқадарёда эркак хотинини аёвсиз калтаклади

 

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрининг «Чўлқувар» маҳалласида вақтинча яшаб келган эр-хотин ўртасида аввалдан мунтазам оилавий келишмовчиликлар кузатилган.

 

Шу сабабли маҳалла еттилиги томонидан оиладаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик чоралар кўрилиб, аёлга нисбатан ҳимоя ордери расмийлаштирилган, шунингдек, улар истиқомат қилаётган хонадонга қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилган.

 

Бироқ олиб борилган профилактик суҳбат ва огоҳлантиришларга қарамай, 26 июнь куни соат тахминан 23:00 да эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак турмуш ўртоғини уриб, унга тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.