Жаҳон

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Араб ва мусулмон давлатлари ташқи ишлар вазирлари босиб олинган Шарқий Қуддус ҳамда у ердаги исломий ва насроний муқаддас қадамжоларда Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш ва халқаро ҳамжамиятга етказиш учун доимий механизм ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Иорданияда бўлиб ўтган йиғилиш якунида қабул қилинган қўшма баёнотга кўра, Исроилнинг муқаддас қадамжолар ва ибодат қилувчиларга нисбатан ҳаракатларини ёритувчи махсус медиа платформа ишга туширилади. У орқали маълумотлар халқаро ташкилотлар ва жаҳон жамоатчилигига етказилади.

 

Йиғилишда Араб давлатлари лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Ғайт, Араб вазирларининг Қуддус бўйича қўмитаси аъзолари, шунингдек, Туркия, Покистон, Индонезия ва Малайзия вакиллари иштирок этди. Улар халқаро ҳамжамиятни Қуддус ва унинг муқаддас қадамжоларида Исроил амалга ошираётган чораларни тўхтатиш учун зудлик билан амалий ҳаракатлар кўришга чақирди.

 

Қўшма баёнотда Исроилнинг Қуддуснинг араб, исломий ва насронийлик ўзига хослигини ҳамда унинг ҳуқуқий ва демографик мақомини ўзгартиришга қаратилган сиёсати қораланди. Исроилнинг Al-Ақсо масжиди ва бошқа диний масканлардаги ҳаракатлари тарихий ва ҳуқуқий мақомни бузишга қаратилган уриниш сифатида баҳоланди.

 

Шунингдек, иштирокчилар Қуддусдаги насроний муқаддас қадамжоларига нисбатан чекловлар, черковлар фаолиятига аралашув ва руҳонийларга қарши ҳужумларни ҳам қоралади.

 

Вазирлар сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги юқори даражадаги сессияси доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирларининг қўшма йиғилишини ўтказишни ҳам таклиф қилди. Унда Қуддус ва унинг муқаддас қадамжоларидаги вазият муҳокама қилинади.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"