Ўзбекистон

Тошкентда хавфсиз ва замонавий жамоат жойлари барпо этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков замонавий, хавфсиз ва ҳаммабоп жамоат маконларини яратишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда хавфсиз ва замонавий жамоат жойлари барпо этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов, шаҳар бошқармалари, мутасадди идоралар ҳамда туман ҳокимликлари раҳбарлари билан биргаликда пойтахтда замонавий, хавфсиз ва ҳаммабоп жамоат маконларини яратишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

 

 

Дастлаб, пойтахт ҳовлиларидаги болалар ва спорт майдончалари учун таклиф этилган жиҳозлар намуналари кўздан кечирилди. Конструкцияларнинг сифати, хавфсиз қопламаси, узоқ муддат хизмат қилиши ҳамда имконияти чекланган фуқаролар учун яратиладиган шароитларга алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддиларга замонавий хавфсизлик, сифат ва инклюзивлик талабларига жавоб берадиган майдончаларни барпо этиш топширилди.

 

Шундан сўнг Юнусобод туманидаги Янгишаҳар ва Амир Темур кўчаларининг айрим участкаларида ташкил этилаётган 24/7 форматидаги жамоат ҳудуди кўздан кечирилди. Ҳудудда ободонлаштириш, пиёдалар йўлакларини барпо этиш, сервис объектларини жойлаштириш, ёритиш, кўкаламзорлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш ишлари муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

 

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ ҳудудни комплекс ривожлантириш ва уни очиқ жамоат боғига айлантириш ишлари бошланди.

 

Лойиҳа доирасида боғни ўраб турган панжарали тўсиқларни олиб ташлаш, қулай кириш йўлаклари ва ягона пиёдалар тармоғини яратиш, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болали оилалар ҳамда болалар аравачаси билан келувчилар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш режалаштирилган. Бундан ташқари, яшил ҳудудларни сақлаш, сайр ва ҳордиқ масканларини ташкил этиш, замонавий ёритиш, навигация ҳамда хавфсизлик тизимларини ўрнатиш кўзда тутилган.

 

Қайд этилишича, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг асосий мақсади ҳудудларни шунчаки ободонлаштириш эмас, балки пойтахт аҳолиси ҳар куни фойдаланиши мумкин бўлган хавфсиз, қулай ва барча учун очиқ жамоат маконларини яратишдан иборат.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.