Ўзбекистон

Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларини қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади

Президент хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қарорни имзолади.

Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларини қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади

Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳужжат экологик хавфсизликни таъминлаш, саноат чиқиндиларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган қатор янги чораларни назарда тутади.

 

Қарорга мувофиқ, 2030 йилгача тоғ-конь, металлургия, кимё саноати, нефть-газ ва электр энергетикаси корхоналарида ҳосил бўладиган радиоактив ҳамда I–IV хавфлилик синфига мансуб кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади. 

 

Шунингдек, қайта ишлаш имкони бўлмаган чиқиндиларни хавфсиз жойлаштириш тизимини тўлиқ жорий этиш, уларнинг давлат ҳисобини юритиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш белгиланди.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб хавфли чиқиндилар ҳосил қилувчи ташкилотлар экологик экспертиза хулосаси асосида йиллик чиқиндиларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиши шарт бўлади. Улар чиқиндилар ҳажмини камайтириш, қайта ишлаш улушини ошириш ҳамда чиқиндиларни фақат тегишли рухсат ва инфратузилмага эга ихтисослашган ташкилотларга топшириши лозим.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1-октабрдан бошлаб ушбу корхоналар хавфли чиқиндилар бўйича ҳисоботларни Агентлик ахборот тизимига мунтазам киритиб боради. Мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) амалга оширади.

 

Қарор билан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида Хавфли чиқиндиларни бошқариш дирекцияси ташкил этилади. Шунингдек, Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази Агентлик тизимига ўтказилади ҳамда уран мероси объектларини экологик тиклаш бўйича ваколатли орган ва операторлар белгиланди.

 

Ҳужжатда рақамлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 2027 йил 1 январга қадар махсус ахборот тизими ишга туширилади. У орқали I–III хавфлилик синфига мансуб чиқиндилар учун рақамли паспорт яратилади ва уларнинг ҳосил бўлишидан тортиб утилизация қилинишигача бўлган жараён реал вақт режимида мониторинг қилинади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.