Жаҳон

Россияда ЙТҲ оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Марҳумларнинг жасадлари суд-тиббий экспертизадан сўнг Ўзбекистонга қайтарилади.

Россияда ЙТҲ оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Мордовия Республикасида ўзбекистонликлар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган.

 

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, ЙТҲ 6 август куни Лямбир туманидаги Блохино қишлоғи яқинида М-5 “Урал” автомагистралининг 180-километрида юз берган.

 

Унда “MAZ” русумли юк автомобили ва Ўзбекистон давлат рақамига эга “Chevrolet Spark” автомобили тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида 1996 йилда туғилган А.А.П. ва 1997 йилда туғилган Б.Ш.А. ҳалок бўлган. Яна 2002-, 1989- ва 2006 йилларда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Бош консулхона ҳолатни назоратга олган. Марҳумларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва бошқа зарур жараёнлардан сўнг Ўзбекистонга қайтариш ишлари Миграция агентлиги томонидан амалга оширилиши маълум қилинди.

 

Жароҳатланган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шифохонадан чиқарилган.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.